Роналду: «Мессининг кўз ёшларини кўриш мен учун жуда аламли» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду: «Мессининг кўз ёшларини кўриш мен учун жуда аламли»

Спорт 29-06-2016, 13:11 1 122
Роналду: «Мессининг кўз ёшларини кўриш мен учун жуда аламли»

Португалия ва «Реал» етакчиси Криштиану Роналду Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятига нуқта қўйиши ҳақидаги қарорига ўз фикрини билдириб ўтди, деб ёзади "Stadion.uz" сайти.

«Месси қатъий қарор қабул қилди. Уни тўғри тушуниш ва тўғри қабул қилиш керак. Чунки Лео ҳаёти давомида мағлубият ва иккинчи рақамли бўлишга ўрганмаган. Пенальтидаги хато футболчининг савиясини билдирмайди. Мен учун унинг кўз ёшларини кўриш жуда ҳам аламли. Умид қиламанки, Месси терма жамоасига қайтади, чунки Аргентинанинг ҳақиқий етакчиси. У Аргентина терма жамоасига керак» - дея фикларини баён қилди Роналду.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.