date
views 266

“Бавария” ўртоқлик ўйинида рақиб дарвозасига жавобсиз 27 та тўп киритди

“Бавария” ўртоқлик ўйинида рақиб дарвозасига жавобсиз 27 та тўп киритди

Германиянинг “Бавария” жамоаси 18 июль, сешанба куни “Роттах-Эгерн”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашув мюнхенликларнинг 27:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда “Бавария” 18 та гол урди: Матис Тель ва Жамал Мусиалалар пента-трик қайд этган бўлса, Серж Гнабри учта голга муаллифлик қилди. Лерой Сане, Дайо Упаменкано, Нуссаир Мазрауи, Конрад Лаймер ва Альфонсо Дэвислар биттадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда эса Марсель Забицер бешта гол урди. Рафаэл Геррейру, Райан Гравенберх, Кингсли Коман ва Садио Мане ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

Маълумот учун, “Роттах-Эгерн” Германиянинг тўққизинчи дивизионида тўп сурувчи жамоа ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бавария” ўртоқлик ўйинида рақиб дарвозасига жавобсиз 27 та тўп киритди