date
views 362

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШда йилнинг энг яхши аёл шахматчиси деб топилди

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШда йилнинг энг яхши аёл шахматчиси деб топилди

Асли ўзбекистонлик, ҳозирда АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова маҳаллий федерация томонидан тақдирланди.

«Mizzou Chess» жамоаси аъзоси бўлган Гулруҳбегим АҚШ шахмат федерацияси томонидан 2023 йилнинг «Энг яхши аёл шахматчиси» деб топилди.

Қайд этилишича, 24 ёшли халқаро гроссмейстер айни пайтда АҚШда бизнес бошқаруви ва менежмент йўналишида таҳсил олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2021 йилдан буён АҚШ миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланган, аммо ўша вақтдаги раҳбарият билан юзага келган низо сабаб у терма жамоамизни тарк этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШда йилнинг энг яхши аёл шахматчиси деб топилди