20:35 / 27.07.2023
737

ЖЧ-2026 тақвими: Осиёга берилган 8+1 йўлланма қандай тақсимланади?

ЖЧ-2026 тақвими: Осиёга берилган 8+1 йўлланма қандай тақсимланади?

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига Осиё минтақасидан 8+1 йўлланма ажратилган. Хўш, бу йўлланма қандай тақсилманади? Тўрт босқичдан иборат саралаш ўйинлари қайси саналарда ўтказилади? Барча саволларга кичик матн орқали жавоб берамиз.

Биринчи саралаш босқичида FIFA рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та миллий жамоа қуръа ёрдамида 11 та жуфтликка ажратилади ва уй-сафар тизимида ўзаро беллашади. Ғолиблар иккинчи босқичга йўл олади.

Муддат: Бу босқич 2023 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда 36 та миллий жамоа иштирок этади (FIFA рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби). Улар 4 та жамоадан иборат 9 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 18 та) учинчи босқичга йўл олади. Бу термалар бир вақтнинг ўзида "Осиё кубоги-2027" йўлланмасини қўлга киритиб бўлади.

Муддат: 2023 йилнинг ноябр ойида 2 та, 2024 йил март ойида 2 та ва 2024 йил июн ойида 2 та ўйин ўтказилади.

Ҳозиргина якунига етган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон "Е" гуруҳида Эрон, Туркманистон ва Гонгконг / Бутан термаларига қарши кураш олиб боради. Ушбу гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар саралашнинг учинчи босқичига йўл олади. Бу деярли саралашнинг финал босқичи!

Учинчи босқичда миллий жамоалар 6 та жамоадан иборат 3 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 6 та) "ЖЧ-2026" йўлланмасига эга бўлади.

Муддат: 2024 йил сентябрь — 2025 йил март.

Тўртинчи босқичда қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-оффдаги 1 та йўлланма ўйналади. Унда учинчи босқич гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар (жами 6 та) 3 та иштирокчидан иборат 2 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари "ЖЧ-2026" йўлланмасига эга бўлади. Иккинчи ўринни эгаллаган миллий жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади. Бунда ғолиб чиққан жамоа бошқа қитъа термаси билан "ЖЧ-2026" йўлланмаси учун курашади.

Муддат: Ушбу саралаш босқичи + қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун ўйин марказлашган ҳолда 2025 йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 тақвими: Осиёга берилган 8+1 йўлланма қандай тақсимланади?
ePN