Уэльс термаси Бельгиянинг «олтин авлоди»ни «тиз чўктирди» ва ярим финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Уэльс термаси Бельгиянинг «олтин авлоди»ни «тиз чўктирди» ва ярим финалга йўл олди

Спорт 2-07-2016, 02:30 1 162
Уэльс термаси Бельгиянинг «олтин авлоди»ни «тиз чўктирди» ва ярим финалга йўл олди

Евро-2016 мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган Уэльс ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, уэльсликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Аслида, бу ўйин олдидан кўпчилик Бельгининг шубҳасиз ғалабасини кутганди. Аммо, таркибида Англия Чемпионшипида ҳаракат қиладиган футболчилари бор Уэльс термаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Тўғри, аввалига ҳисобни Бельгия футболчилари очишди, аммо кейин Уэльсни тўхтатиб бўлмади. Уильямс, Робсон-Кану ва Воукслар биттадан гол уриб, ҳақли ғалабани тантана қилишди.

Энди Уэльс термаси ярим финалда Португалияга қарши тўп сурадиган бўлди.

Евро-2018, 1/4 финал
Уэльс – Бельгия 3:1

Голлар: 0:1 – 13 Наингголан, 1:1 – 30 Уильямс, 2:1 – 55 Робсон-Кану, 3:1 – 85 Воукс.
Уэльс – Хеннесси, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Робсон-Кану (Воукс, 80), Аллен, Бэйл, Рэмзи, Ледли (Кинг, 78), Гантер.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Лукаку (Мертенс, 75), Менье, Денайер, Наингголан, Витцель, де Брюйне, Феррейра Карраско (Феллайни, 46), Азар, Лукаку (Батшуайи, 83).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (5), Честер (16), Гантер (24), Феллайни (59), Рэмзи (75), Алдервейрелд (85).

Манба: www.fut.uz


Теглар: EURO 2016

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.