Волейбол бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Волейбол бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
Ҳамюртларимиз плей-оффдаги иккинчи учрашувда эронлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
 
Муросасиз беллашув Эрон жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Волейболчиларимиз гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлашгани, параллель баҳсда ярим финалга яна бир даъвогар Япония Қозоғистонга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергани ва бошқа қўшимча кўрсаткичлар эвазига ярим финал йўлланмасига сазовор бўлишди. Энди жамоамиз бугун финал ва жаҳон чемпионати чиптаси учун Покистонга қарши майдонга чиқади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар