17:53 / 29.07.2023
266

Жамбули Жигаури: "Ажойиб атмосфера бўлди, лекин..."

Жамбули Жигаури: "Ажойиб атмосфера бўлди, лекин..."

Андижондаги “Бобур Арена”да бўлиб ўтган “Андижон” – “Насаф” ўйинидан сўнг (0:0), қаршиликларнинг грузиялик легионери Жамбули Жигаурини фикрлари билан қизиқдик.

Ўйин хақида

- Қизқарли ва курашларга бой ўйин бўлди, рақибимизга қараганда бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Албатта улардан фойдаланишимиз керак эди. Мен ўйлайманки, бугун биз ғалабага лойиқ эдик ва буни жуда хохладик. Кўриниб турибдики, “Андижон” ҳам очко олишга астойдил харакат қилди.

Тўғрисини айтсам, менга кўрсатилган қизил карточага тушунмадим. Ҳакам ўша вазият учун бундай тарзда жазоламаслиги керак эди. Мен ортиқча хеч қандай харакат қилмагандим.

Ажойиб атмосфера бўлди, лекин...

- Андижонда биринчи бор бўлишим, стадиондаги муҳит, мухлислар жуда ажойиб тарзда ўз жамоасини қўллаб-қувватлаб турди. Бундай стадион ва мухлислар қаршисида тўп тепишнинг ўзига яраша гашти бор. Лекин, майдоннинг ҳолати яхши эмас экан. Барчаси яхши бўлиб кетишига ишонаман.

Ўзбекистон чемпионати хақида тасаввурим бор эди

- Биласизми, юртингизга келишимдан олдин, миллий чемпионатингиз ҳақида тасаввурга эга эдим. Боиси бу ерда мени кўплаб дўстларим тўп тепишган. Улар билан маслаҳатлашдим, бир қатор ўйинларни кўриб чиқдик ва якунда чемпионатингизда тўп суришга қарор қилдим. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади ва биз “Насаф” билан халқаро майдонларда яхши натижаларга эришамиз.

Хайрулло ВАСИЕВ сухбатлашди


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жамбули Жигаури: "Ажойиб атмосфера бўлди, лекин..."
ePN