Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмир йигитлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бош соврин учун Ўзбекистон ва Эрон жамоалари баҳс олиб борди.
Учрашувнинг дастлабки сетини ўзбекистонлик спортчилар ўз фойдасига ҳал қилишган бўлса, кейинги 3 сетда эронлик спортчилар устунлик қилишди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик волейболчилар мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бу барча ёш тоифаларидаги ўзбекистонлик волейболчилар учун қитъа биринчилигидаги илк финал бўлди. Қолаверса, ушбу натижа эвазига терма жамоа келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар