10:44 / 30.07.2023
308

UFC 291. Жастин Гетжи 2-раундда Дастин Порьени нокаутга учратди ва бошқа натижалар (видео)

UFC 291. Жастин Гетжи 2-раундда Дастин Порьени нокаутга учратди ва бошқа натижалар (видео)

АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 30 июль тонгида UFC 291 мусобақаси ўтказилди.

Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифаси вакиллари Жастин Гетжи ва Дастин Порье ўртасида кечди. Иккинчи раундда Гетжи ҳайкик зарбаси билан Порьени нокаутга учратди. Шу тариқа Гетжи BMF камарига эга чиқди.

Яна бир марказий жангда Алекс Перейра уч раунд давом этган жангда Ян Блаҳовичдан устун келди.

Асосий кард натижалар билан танишинг:

  • Жастин Гетжи 2-раундда Дастин Порьени нокаутга учратди.
  • Алекс Перейра очколар эвазига Ян Блаҳовични мағлуб этди.
  • Деррик Льюис 1-раундда Рожериу де Лимани нокаут қилди.
  • Бобби Грин 3-раундда сабмишен орқали Тони Фергюсонни ютди.
  • Кевин Ҳолланд 1-раундда Майкл Кьезани сабмишен билан ютди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт