date

Златан Ибраҳимович: Менинг «МЮ»га ўтишимни Мэйвезер ва Пакяо жангига ўхшатиш мумкин, иккисига ҳам одамлар ишонмаган эдилар

Златан Ибраҳимович: Менинг «МЮ»га ўтишимни Мэйвезер ва Пакяо жангига ўхшатиш мумкин, иккисига ҳам одамлар ишонмаган эдилар

«МЮ»га ўтганини расман маълум қилган Златан Ибраҳимович ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Аслида бу қарорни қабул қилиш мен учун осон бўлмади. Ўйлаб қўйилган ишни амалга ошириш анча қийин бўлди. Менинг «МЮ»га ўтишимни Мэйвезер ва Пакяо ўртасида кечган жангга ўхшатиш мумкин. Иккисини ҳам амалга ошириш мумкинлигига одамлар ишонмаган эдилар.

Шу муносабат билан жамоам, «МЮ» ва Моуринога миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар ушбу трансферни ҳақиқатга айлантиришга ёрдам бердилар. Мен беҳад бахтлиман.

Мен «МЮ»га ғалабалар қозониш учун келдим. Шундай экан, вақтни йўқотиб, об-ҳавога қараб ўтирмоқчи эмасман. Ғалаба - менинг мақсадим ва мен таслим бўлмайман.

Биз Европа лигасида ўйнаймиз ва ҳар бир мусобақада фақат ғалабага интиламиз, - дейди Ибраҳимович.

Манба: www.fut.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Златан Ибраҳимович: Менинг «МЮ»га ўтишимни Мэйвезер ва Пакяо жангига ўхшатиш мумкин, иккисига ҳам одамлар ишонмаган эдилар