date
views 197

ММА бўйича жаҳон чемпионати: Дастлабки кун ўзбекистонликлар 4 та медални қўлга киритди

ММА бўйича жаҳон чемпионати: Дастлабки кун ўзбекистонликлар 4 та медални қўлга киритди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида IMMAF доирасида аралаш жанг санъатлари бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

Чемпионатнинг дастлабки куни 12-13 ёш тоифасида баҳслар бўлиб ўтди. Қувонарлиси ушбу ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медални қўлга киритди.

Жумладан, Ҳуршидбек Коиров(Бухоро) 40 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик билан бирга олтин медални қўлга киритган бўлса, 34 кг вазн тоифасида Муҳаммадсафо Ходжамиёров (Андижон) кумуш, 37 кгда Муҳаммадазиз Шукуржонов(Андижон) бронза, 62 кгда Сардорбек Валиев (Жиззах) бронза медалига эга чиқишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 46 та давлатдан 638 та спортчи иштирок этаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки кунидан сўнг, 4 та медаль билан 6 - поғонани банд этиб турибди. Бугун, 14-15 ёш тоифасидагилар ўзи юришларини бошлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ММА бўйича жаҳон чемпионати: Дастлабки кун ўзбекистонликлар 4 та медални қўлга киритди