date
views 604

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев трансферини эълон қилди

Фото: ЦСКА
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россияда давом эттиради.

19 ёшли яримҳимоячи трансфери учун ЦСКА «Пахтакор»га 500 минг евро тўлаши хабар қилинганди. Файзуллаевнинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар белгиланган бўлса-да, футболчи ва унинг агенти хоҳишига кўра, Москва клуби шартномадаги товон пули саналмиш ярим миллион еврони тўлашга қарор қилган ва трансферни амалга оширган. Аббосбек ЦСКА билан «3+1» кўринишида шартнома имзолади.

Аввалроқ, «Пахтакор» клуби бош директори Дмитрий Адисман Россия клуби санкциялар туфайли Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери учун Тошкент клуби ҳисоб рақамига тўловни амалга ошира олмаётгани ва бу муаммо тез орада бартараф этилиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев март ойида ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги U20 турнири қаҳрамонларидан бирига айланиб, Ўзбекистон U20 жамоаси билан қитъа чемпионлигини қўлга киритганди. У Аргентинада ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва ассист муаллифига айланганди. Шунингдек, у жорий мавсум Суперлигада 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Бунгача Ўзбекистон U20 жамоасининг яна бир аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Энергетик-БГУ» клубидан Франциянинг «Ланс» клубига кўчиб ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА Аббосбек Файзуллаев трансферини эълон қилди