date
views 270

Рўзиқул Бердиев: "Турон" бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришди

Рўзиқул Бердиев: "Турон" бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришди

"Турон" - "Насаф" учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Турон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришишди. Рақибнинг голидан аввалги иккита вазиятдан фойдаланганимизда, ўйин умуман бошқача кечган бўларди. "Турон" яхши ҳимояланди, қарши ҳужумларда ўзини кўрсатди. "Насаф"ни танимадим".

- Шуҳрат Муҳаммадиев нега биринчи бўлимда алмаштирилди?

- Муҳаммадиев қанотда фаол бўлиши керак эди, шу билан бирга Жуманқўзиевга қарши курашларда пассив бўлди. Шу сабаб алмаштирдик.

- Янги легионерлар Жигаури ва Чавеснинг мослашиши қийин бўляптими?

- Бунга вақт керак. Жамоада рақобат бўлиши, мавсум узоқлигини ҳисобга олиб, бу йигитларни "Насаф"га таклиф қилганмиз.

- Кубок чорак финалида "Турон" билан тўқнаш келасиз...

- Ҳа, эшитдим, бу баҳсгача ҳали анча бор. "Турон"га қарши баҳс натижаси биз учун қониқарли бўлади деб ўйлайман.

- ОЧЛ олдидан трансферлардан қониқдингизми?

- Биз берган таклифларнинг фақат иккитаси амалга ошди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Турон" бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришди