date
views 177

Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Биринчи бўлимда дарвозаларга йўл топилмади. Иккинчи таймнинг 62-дақиқасида рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг Сияваш Хақназарий аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Учрашувнинг сўнгги палласида Суҳроб Иззатов ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, иккала жамоа ҳам бир очкодан бўлишадиган бўлди.

"Бунёдкор" - ОКМК - 1:1
Голлар: Сияваш Ҳақназарий 62, - 0:1. Суҳроб Иззатов 90+3, - 1:1 (Фарҳод Ўткиров)

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко (19. Билол Туплиев, 77), 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев (45. Фарҳод Ўткиров, 46 ), 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 9. Фарруҳ Икромов, 11. Игор Иванович, 77. Милан Марчич (10. Расул Йўлдошев, 56), 88. Жаҳонгир Ўрозов, 99. Умидбек Султонов (34. Суҳроб Иззатов, 46).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 7. Акбаржон Исматуллаев, 14. Аҳмаджон Анваров, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 30. Велингтон Таира.

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 9. Рубен Санчес (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 81), 10. Ҳуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов (15. Ойбек Рустамов, 82), 22. Шоҳруҳ Гадоев (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+1), 27. Мартин Боаке (29. Виталий Денисов, 81), 88. Сиаваш Ҳақназарий (4. Миржамол Қосимов, 81).

Захира: 12. Дилшод Ёқубов, 25. Валижон Раҳимов, 2. Акрамжон Комилов, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди