date
views 8 959

“Насаф” жамоасидаги 11-рақам Ислом Каримовга берилди

“Насаф” жамоасидаги 11-рақам Ислом Каримовга берилди

Қаршининг “Насаф” профессионал футбол жамоасидаги 11-рақам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга берилди. Бу ҳақда “1news.uz” хабар берди.

Юртбошимиз шу йилнинг 30 июнь куни “Насаф” марказий стадионини кўришга борганда унга 11 рақамли футболка топширилди.

Ушбу футболка клуб музейида сақланадиган бўлди.

16 минг томошабинга мўлжалланган “Насаф” стадиони халқаро талабларга жавоб беради. Бу ерда мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақалар ўтказилиши мумкин.

Ислом Каримов стадионни реконструкция қилиш, спортчилар ва томошабинлар учун қулайликларни янада ошириш, хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича зарур тавсиялар берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Насаф” жамоасидаги 11-рақам Ислом Каримовга берилди