Давлатимиз раҳбари фестивалга юқори даражада тайёргарлик кўриш, иштирокчилар ва туристларга барча қулайликларни яратиш, Хива шаҳрида «Халқаро этнофестиваль боғи»ни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Президентимизнинг 2022 йил 23 декабрдаги қарорига мувофиқ, гимнастика спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Хусусан, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилмоқда. Улар ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, битирувчиларга мураббий ва селекционер мутахассислиги бўйича диплом берилади. Ҳозирда марказлар учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳалар ишланмоқда. Мазкур спорт муассасалари 2024/25 ўқув йилидан фаолият бошлайди.
Давлатимиз раҳбари бу марказларда спортчиларни тайёрлаш бўйича энг илғор услубларни жорий этиш, диетологияни ривожлантириш, ўқувчиларнинг қатновига қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади.