Суперлига 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Йил ўйини" белгинган вақтдан бироз кечроқ бошланди. 30-дақиқада "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг узатмасидан сўнг Драган Черан боши аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида "Навбаҳор" иккинчи қаватда яна ютқазиб қўйди. Бурчакдан амалга оширилган тўпни Муҳаммадқодир Ҳамралиев боши билан дарвозага йўллаб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "шерлар"да талай имкониятлар бўлди, бироқ улар фойдалана олмади. 68-дақиқада Тома Табатадзе рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартиди. Кейинчалик жамоаларда яна вазиятлар бўлди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Шу тариқа, "лочинлар" ўз уйида ҳам амалдаги чемпионга мағлуб бўлди.
"Навбаҳор" – "Пахтакор" 1:2
Голлар: Драган Черан 30', Муҳаммадқодир Ҳамралиев 44', Тома Табатадзе 68'
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов 22'), 8.Жасур Яхшибоев (77.Асадбек Собиржонов 57'), 10.Жамшид Искандеров (21.Темирхўжа Абдухолиқов 46'), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич (4.Азим Аҳмедов 90'), 27.Шаҳбоз Жўрабеков (13.Филип Иванович 46'), 91.Тома Табатадзе.
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффар Мўминов, 24.Даврон Ҳошимов, 39.Шоҳруҳ Худойбергенов.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев, 10.Драган Черан (с), 17.Достон Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 73'), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден (88.Шаҳзод Азмиддинов 46'), 77.Дилшод Саитов (34.Фарруҳ Сайфиев 46').
Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 4.Достон Турсунов, 20.Ҳожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 40.Кими Мерк.
Огоҳлантиришлар: Жасур Яхшибоев 23', Пшемислав Банашак 26', Дониёр Абдуманнопов 37', Драган Черан 41', Одилжон Ҳамробеков 75'