Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлим давомида вазиятларимиз кўпроқ бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳам гол киритишга имкониятимиз бор эди. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.
"Насаф" Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаларидан бири. Уларга Чемпионлар лигасида омад тилайман. Шунингдек, бугунги ғалаба билан ҳам табриклайман.
- Шоҳруз Норхоновнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди? Унинг ўйинидан қониқаяпсизми?
- Норхонов тажрибали ҳужумчи. Бугунги ўйин ўта оғир ўтди. У майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бундай ўйинлар катта жисмоний куч талаб этади. Шу боисдан ҳам уни алмаштириб, дам олишига имконият яратдик.
- Амалга оширган заҳираларингизга қандай изоҳ берасиз?
- Биз ҳам албатта ғалабани хоҳлаймиз. Олдимизда жамоани Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Алмаштиришлар тактик услубларга асосан амалга оширилди. Айтиб ўтганимдек, бугун жуда оғир ўйин ўтказдик. Гарчи, натижа биз учун ёмон бўлса-да, умумий ўйин юзасидан йигитларнинг ҳаракатларидан қониқдим.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!