Шомуродов "Кальяри" сафида нечанчи рақам остида ҳаракат қилади?

"Кальяри" клуби янги мавсум учун ўз футболчиларининг рақамларини маълум қилди. Унга кўра, Элдор Шомурдов 61-рақам остида ҳаракат қилади.

Шомуровнинг севимли 14-рақами жамоанинг асосий ярим ҳимоячиларидан бири Аллесандро Дейолага тегишли. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи "Рома"дан ижара асосида "Кальяри"га ўтди. У сардинияликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаши мумкин ва бу трансфер клубга 9 миллион еврога тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг