date
views 225

Лигалар кубоги. «Интер Майами»дан йирик ғалаба, Мессидан 8-гол

Фото: Getty Images
«Интер Майами» Лигалар кубоги чоракфинали доирасида «Шарлотт» устидан йирик ғалабага эришиб, яримфиналга йўлланма олди.

Флорида клуби сафида Лионель Месси 86-дақиқада гол киритиб, ўйинга нуқта қўйди – 4:0. Бу аргентиналикнинг клубдаги 5-ўйинида киритган 8-голи бўлди.

Шу тариқа, «Интер Майами» яримфиналда «Филадельфия Юнион»га қарши баҳс юритади. Учрашув сешанба куни бўлиб ўтади.

Лигалар кубоги. 1/4 финал.
«Интер Майами» – «Шарлотт»  – 4:0

Голлар: 1:0 – Мартинес (12, пен.), 2:0 – Тэйлор (32), 3:0 – Маланда (78, автогол), 4:0 – Месси (86).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лигалар кубоги. «Интер Майами»дан йирик ғалаба, Мессидан 8-гол
-->