13-20 август кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти, Бактуу-Долоноту қишлоғидаги ипподромда кўпкари (кўк бўри) бўйича клублар ўртасидаги илк жаҳон чемпионати ўтказилади.
Халқаро турнирда саккизта мамлакат: Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, АҚШ, Туркия, Венгрия ва Мўғулистон клублари иштирок этади.
Тадбирни Қирғизистон президенти Садир Жапаров очиб беради.
Жаҳон кубоги Қирғизистоннинг маҳаллий «НТРК-Спорт» телеканали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали трансляция қилинади. Эфир 13 август куни соат 13.00 да бошланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар