date
views 185

Суперлига. "Сурхон"клуби "Турон" устидан ғалаба қозонди

Суперлига. "Сурхон"клуби "Турон" устидан ғалаба қозонди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган  "Сурхон" - "Турон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Тенг курашлар остида кечаётган ўйиннинг 43-дақиасида ҳисоб очилди. "Турон" ҳимоячилари бир-бирларига тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Нимели бу имкониятдан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида "Турон" жамоаси сардори "Хуршид Мухторов Суннатуллоҳ Ҳамиджоновга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди. Бироз ўтиб Суннатуллоҳ Хамиджонов иккинчи сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.

Шу тариқа, термизликлар 3 очкони қўлга киритди.

"Сурхон" - "Турон" 1:0
Гол: 43 - Силванус Нимели

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллох Ҳамиджонов, 6.Артем Сокал, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов (2.Бобиржон Аскаров, 67), 18.Силванус Нимели (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 77), 25.Беҳзод Шамсиев (99.Комрон Сайдазимов67), 27.Асилбек Жумаев (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 77), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 77.Асадбек Каримов (19.Нуриддин Ҳасанов, 54).

Захира: 13.Азизхон Исаков, 4.Шаҳзод Таиров, 9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 10.Тамирлан Жамалутдинов.

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Шоҳмалик Комилов (45.Асадбек Саитхонов,46), 10.Ҳумоюн Муртозаев ( 36.Нодирбек Абдураззоқов70), 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Нодирбек Мукаров (55.Асилбек Айсаров, 61), 18.Абдуғани Камолов , 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев ( 40.Абега Энянг Нгу,46), 44.Абубакир Ашуров, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (11.Жавоҳир Алижонов,77).

Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 3.Акбар Абдирасулов, 5.Марлен Чбанов, 23.Сардорбек Хурсандов.

Огоҳлантириш: 22 - Беҳзод Шамсиев, 29 - Абубакр Ашуров, 79 - Суннатуллох Ҳамиджонов.

Четлатиш: 78 - Хуршидбек Мухторов, 87 - Суннатуллоҳ Хамиджонов, 90+2 - Асадбек Саитхонов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Сурхон"клуби "Турон" устидан ғалаба қозонди