date
views 237

Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги илк совринига муносабат билдирди

Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги илк совринига муносабат билдирди

Араб клублари Чемпионлар лигасининг финалида “Ал Насср” “Ал Ҳилол”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

“Ал Насср” сафидаги ҳар икки голга Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Португалиялик футболчи ушбу ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоамга ушбу совринни қўлга киритишда ёрдам берганимдан фахрланаман. Ушбу ажойиб ғалабани қўлга киритишимизда биз билан бирга бўлган барчага раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларнинг фантастик қўллаб-қувватлаши ҳам бизга катта ёрдам берди. Бу ғалаба сизларники ҳам”, - деб фикр билдирди Криштиану Роналду.

Роналду чемпионликдан ташқари, 6 та гол билан мусобақа тўпурари учун тақдим этиладиган “Олтин бутса”ни ҳам қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги илк совринига муносабат билдирди