date
views 299

Мбаппе ПСЖ билан зиддиятга нуқта қўйди

Мбаппе ПСЖ билан зиддиятга нуқта қўйди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуби билан юзага келган зиддиятга нуқта қўядиган бўлди. RTLSport журналисти Абдел Бульманинг таъкидлашича, 24 ёшли ҳужумчи жамоаси раҳбарияти билан келишиб олишни маъқул кўрган.

Маълумотларга қараганда, Килиан Мбаппе клуб билан келишувни 2025 йилнинг ёзигача узайтиради. Бироқ, янги шартномада унинг 2024 йил ёзида “Реал” клубига ўтиши учун тўсқинлик қилинмаслиги белгилаб қўйилган банд бўлиши шарт.

ПСЖ раҳбарлари Килиан Мбаппенинг эркин агент сифатида кетиб қолиши клубни барбод қилишини очиқ тан олишга мажбур бўлди. Шундан сўнг франциялик форвард позициясини ўзгартирди.

Сўнгги хабарларга кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчини умумий гуруҳ машғулотларига қайтарган ва Мбаппе келаси беллашувларда қатнашиш имконига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ПСЖ билан зиддиятга нуқта қўйди