date

Манчини Италия миллий жамоасидан истеъфога чиқди

Манчини Италия миллий жамоасидан истеъфога чиқди

Фото: Getty Images

58 ёшли италиялик мутахассис Евро-2024 стартига 10 ой қолганида Италия футбол федерацияси билан амалдаги келишувни бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Манчини 2018 йилнинг май ойида «мовий гвардия» бошқарувига келган эди. Роберто ўтган йил Италия миллий жамоаси бош мураббийлигидаги ғалабалар сони (35та) бўйича 3-ўринга чиқиб олганди.

Маълумот учун, 58 ёшли мураббий Италия миллий жамоаси билан Евро-2020 ғолибига айланган, аммо ЖЧ-2022га йўлланма ололмаган эди. «Скуадра Адзурра» Евро-2024 саралаш босқичида ўз гуруҳида ҳозирча 3-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчини Италия миллий жамоасидан истеъфога чиқди