
Евро-2016 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Германия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, французларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин кутилганидек, шиддатли ҳужумларга бой тарзда ўтди. Икки голни ҳам Антуан Гризманн киритди ва амалда турнирнинг энг яхши тўпурарга айланиб олди. Германия харчанд ҳаракат қилмасин, жавоб голини ура олмади.
Шу тариқа Франция финалга йўл олди. Энди жамоа бош соврин учун финалда Португалияга қарши тўп суради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар