date

«Ал-Ҳилол» Неймар трансферини эълон қилди

«Ал-Ҳилол» Неймар трансферини эълон қилди

«Ал-Ҳилол» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтганини расман эълон қилди.

Аввалроқ, бразилиялик футболчи ва «Ал-Ҳилол» раҳбарияти 2 йиллик шартнома масаласида келишувга эришгани, унга кўра, Неймар Ар-Риёд клубида 2 йил учун 160 миллион евро маош олиши хабар қилинганди. «Ал-Ҳилол» клуби Неймар трансфери учун «ПСЖ» ҳисоб рақамига бонуслар билан ҳисоблаганда қарийб 120 миллион евро ўтказади.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум Франция чемпионатида 20 ўйинда 13та гол ва 11та ассист қайд этганди. У Париж клубига 2017 йил рекорд – 222 млн евро эвазига «Барселона»дан келиб қўшилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Неймар трансферини эълон қилди