date
views 142

“Манчестер Сити” “Севилья”ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогига эга чиқди

“Манчестер Сити” “Севилья”ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогига эга чиқди

Футбол бўйича УЕФА Суперкубогида “Манчестер Сити” ва “Севилья” жамоалари 16 август, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Грецияда бўлиб ўтган ўйиннинг 25-дақиқасида Юссуф эн-Несири ҳисобни очди. 63-дақиқада эса Коул Калмер мувозанат тиклади.

Учрашувнинг асосий бўлимлари дуранг натижа билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пенальтиларда эса “шаҳарликлар” 5:4 ҳисобида зафар қучиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди.


УЕФА Суперкубоги

16 август, чоршанба

“Манчестер Сити” Англия – “Севилья” Испания 1:1 (5:4)

Голкар: 0:1 – 25 Эн-Несири, 1:1 – 63 Палмер.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Аке, Аканжи, Гвардиол, Ковачич, Родри, Фоден, Грилиш, Палмер (Альварес, 85), Ҳоланд.

“Севилья”: Буну, Навас (Монтел, 83), Баде, Гудел, Акуня, Ракитич, Ламела (Сусо, 90), Окампос, Оливер Торрес (Хуанлу Санчес, 74), Жордан, Эн-Несири (Рафа Мир, 90).

Огоҳлантиришлар: Баде (33), Ламела (61), Хуанлу Санчес (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” “Севилья”ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогига эга чиқди