date
views 357

ПСЖ даҳшатли зарбага эга футболчини олади

ПСЖ даҳшатли зарбага эга футболчини олади

ПСЖ раҳбарияти жамоа таркибини кучайтиришда давом этади. Парижликлар янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида бош соврин учун курашадиган жамоани шакллантирмоқда.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ мутасаддилари ПСВда ўйнатган Иброҳим Сангарега кўз тикяпти. Бу ўйинчининг шартномасида уни олмоқчи бўлган клуб 40 миллион евро тўлаши белгилаб қўйилган. Париж суперклуби айнан мана шу имкониятдан фойдаланмоқчи.

Сангарега “Бавария” ва “Ливерпуль” қизиқаётгани ҳақида ҳам ахборотлар тарқатиляпти.

Таъкидлаш жоизки, Сангаре футбол тарихига энг кучли зарба соҳибларидан бири сифатида киритилган. Унинг “АДО ден Хааг” жамоаси дарвозасига урган голида зарба кучи соатига 170 километрни ташкил қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ даҳшатли зарбага эга футболчини олади