date
views 598

Бекхэм Мессининг ҳаракатларидан ҳайратда!

Бекхэм Мессининг ҳаракатларидан ҳайратда!

“Интер Майами” клуби хўжайинларидан бири Дэвид Бекхэм аргентиналик юлдуз Лионель Мессининг имкониятларига баҳо берди.

- Лионель Месси ўз номини Аргентина, Испания ва Франция тарихига муҳрлаб қўйган ва энди бизнинг жамоамизни финалга етаклаяпти.

Агар кимдир заиф жамоани қисқа муддатда енгилмас жамоага айлантира олса, бу фақат Месси бўлади, - деди Дэвид Бекхэм.

Лионель Месси Лигалар кубоги мусобақасида олтита учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига тўққизта гол ва битта голли пас ёздириб қўйди. “Интер Майами” бугунги кунга келиб, бош совринга асосий даъвогар сифатида қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бекхэм Мессининг ҳаракатларидан ҳайратда!