date
views 198

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти"

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти"

"Насаф" ҳамда "Қизилқум" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Натижа биз кутгандек бўлмади. Рақиб яхши ҳимояланди. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга деярли имконият топа олмадик. Баъзи вазиятларда омад етишмади, тўп тўсинга тегди, дарвозабон сейв ижро этди. Натижа - қониқарсиз. Кейинги баҳсга бугундан тайёргарлик кўришни бошладик".

- Жамоа нега очколарни йўқотяпти? Бу руҳий ҳолатга боғлиқми ёки ички муҳит ёмонми?

- Ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ички муҳитда муаммолар йўқ. Шошасиз, ўйинингиз чиқмайди ва бу руҳиятга таъсир қилади. Асосий сабаблардан бири - ҳужумда маҳорат етишмаяпти.

- Легионерлар олганмиз. Турдан-турга уларнинг ўйинида ижобий ўзгариш бўлиши керак. Қачонгача уларнинг кўникишини кутамиз?

- Буни устида кўп ишлаяпмиз. Уларни жамоа яхши қабул қилди. Бироқ ҳозирча ҳужумда маҳорат етишмаяпти.

- Олдинда Суперкубок баҳси бор. Бу учрашув осон кечмаслги аниқ.

- Бу нафақат биз, балки рақиб учун ҳам осон бўлмайди. Сўнгги натижаларга қарайдиган бўлсак, уларга қарши баҳсларда яхши ҳаракат қиляпмиз. Натижа ижобий бўлади деб ўйлайман.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти"