17:53 / 20.08.2023
277

Месси америкаликларга гол уриш қандай бўлишини кўрсатиб қўйди

Месси америкаликларга гол уриш қандай бўлишини кўрсатиб қўйди

“Интер Майами” сафига кўчиб ўтган Лионель Мессининг уммонортидаги фаолияти фавқулодда муваффақиятли бошланди.

Аргентиналик юлдуз АҚШ ва Мексика жамоалари иштирокидаги Лигалар кубогида ғолиб чиқди. Месси ўзи иштирок этган барча учрашувларда рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, америкаликларга ҳақиқий тўпурар қандай бўлишини кўрсатиб қўйди.

Лионель Месси мусобақада еттита учрашувда ўз ҳисобига ўнта гол, битта ассист расмийлаштирди ва юқори самарадорлик қайд этди.

Шу тариқа, амалдаги жаҳон чемпиони Лигалар кубоги мусобақасининг энг яхши тўпурарига айланди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси америкаликларга гол уриш қандай бўлишини кўрсатиб қўйди