23:16 / 20.08.2023
536

Месси АҚШда ўзини нима қийнаганини ошкор қилди

Месси АҚШда ўзини нима қийнаганини ошкор қилди

Европа футболини тарк этиб, “Интер Майами”га кўчиб ўтган Лионель Месси АҚШда қандай қийинчиликларга дуч келганини айтиб берди.

- Бошида бу ернинг иссиғи ва шу каби омилларга мослашиш анча қийин кечди. Лекин ҳозир кўникиб қолдим ва ўзимни қулай ҳис қиляпман. Ҳозир келганимдан бахтиёрман.

Бу ерга келиш оилавий қароримиз эди. Рафиқам ва фарзандларим ҳам шуни истаганди. Бизга шаҳар ёқди ва мухлислар муносабатидан мамнунмиз. Илк кунлардан улар бизни меҳр-муҳаббат билан кутиб олди ва мослашишимизни анча енгиллаштирди, - деди Лионель Месси.

Месси “Барселона”да узоқ муддат ўйнаганидан кейин ПСЖга кўчиб ўтганди. Ўшанда аргентиналик юлдуз янги муҳитга мослашишга анча қийналган ва ўйинида сезиларли даражада пасайиш кузатилган эди.

“Интер Майами”да ундай бўлмади. Лео янги жамоасида еттита учрашувда ўнта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси АҚШда ўзини нима қийнаганини ошкор қилди