14:33 / 21.08.2023
249

ЎзФҲМ "Бунёдкор"нинг "Турон" дарвозасига киритган голи борасида расмий баёнот берди

ЎзФҲМ "Бунёдкор"нинг "Турон" дарвозасига киритган голи борасида расмий баёнот берди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Бунёдкор” учрашувидаги 1-голда юзага келган баҳсли вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Унга кўра, учрашувнинг 5-дақиқасида “қалдирғочлар” яримҳимоячиси Фарҳод Ўткиров томонидан урилган голда ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани қайд этилди.

Мазкур ҳолат ЎФА ҳакамлар қўмитаси томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Юқорида келтирилган видеомаълумотлар қўмита вакилларига илова қилинди. Унга кўра, ушбу вазият ВАР ҳакамлари томонидан кўриб чиқилган, бироқ офсайдни қайд этиш учун етарлича тасвирлар ва далиллар бўлмагани сабабли, ВАР протоколи бўйича улар голни инобатга олишга мажбур бўлгани ойдинлашди. ВАР ҳакамлари фақатгина МТРК узатган кадрлардан фойдалана олишини, “Mycujoo” томонидан суратга олинган тасвирлар эса уларга тақдим қилинмаслигини (техник томондан бунинг иложи йўқ) инобатга олсак, бу вазиятда ВАР вакиллари ожиз қолган. Ваҳоланки, “Мйcужоо”нинг тасвирида офсайдни илғаб олиш қийинчилик туғдирмас эди. Шу тариқа, ушбу далиллардан келиб чиққан ҳолда, ҳакамлар қўмитаси вакиллари ВАР ҳакамларини айбсиз деб топди.

Шунингдек, ўйиннинг бу вазиятида назоратни қўлдан чиқаргани ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмагани сабабли, учрашув ёрдамчи ҳаками Феруз Достонов айбдор деб топилди ва қўмита унга нисбатан Суперлига баҳсларидан 4 та ўйинга четлатиш ва қуйи лигага тушириш жазосини қўллади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎзФҲМ "Бунёдкор"нинг "Турон" дарвозасига киритган голи борасида расмий баёнот берди