date

Муҳаммад Салоҳ янги жамоага ўтишга рози бўлди!

Муҳаммад Салоҳ янги жамоага ўтишга рози бўлди!

“Ливерпуль”нинг энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ тез орада Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Нуфузли нашрлардан beIN Sports вакилларининг маълум қилишича, мисрлик ҳужумчи “Ал-ттиҳод” жамоаси таклифини қабул қилган.

Манбага кўра, бу трансфернинг амалга ошиши “Ливерпуль” раҳбариятига боғлиқ бўлиб турибди. Агар улар саудияликлар таклифини қабул қилса, Салоҳ Саудия Арабистони чемпионатида энг катта маош оладиган юлдузга айланади.

“Ал-Иттиҳод” тажрибали футболчига Криштиану Роналду ва Карим Бензема олаётган 200 миллион евро миқдоридаги йиллик маошдан кўп маблағ таклиф қилган.

Айни пайтда “Ал-Иттиҳод” мутасаддилари “Ливерпуль”га расмий таклиф тайёрлаяпти. Улар бадал пули миқдорини 90 миллион еврога баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммад Салоҳ янги жамоага ўтишга рози бўлди!