Саудия Арабистони миллий терма жамоасига Роберто Манчини бош мураббий этиб тайинланди. 58 ёшли мураббий Саудия Арабистони термаси билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади. Аввалроқ, мураббийнинг маоши йилига 20 млн еврони ташкил қилиши маълум қилинганди.
"Мен Европада тарих яратдим. Энди эса Саудия Арабистонида тарих яратиш вақти келди", - дейди Роберто Манчини.
Маълумот учун, Манчини Италия билан Евро-2020 мусобақасида ғолиб чиққанди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар