date
views 345

"Ал Иттиход" Муҳаммад Салах трансфери бўйича келишувга эришди

"Ал Иттиход" Муҳаммад Салах трансфери бўйича келишувга эришди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салах "Ал Иттиход"га ўтади.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар мисрлик футболчи трансфери бўйича келишувга эришган. Футболчи Жиддага Лондондан шахсий самолётда учиб келади.

Шунингдек, Муҳаммад янги жамоасининг Саудия Арабистони чемпионати 5-тури доирасидаги "Ал Ҳилол"га қарши ўйинини бевосита стадиондан томоша қилади.

Хабар қилинишича, футболчининг дебюти 14 сентябрь куни чемпионатнинг 6-турида "Ал Охдуд"га қарши учрашувга режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Иттиход" Муҳаммад Салах трансфери бўйича келишувга эришди