date
views 425

“Барселона” ҳакамларнинг “Реал” фойдасига тўртта хатосини исботлаб берди

“Барселона” ҳакамларнинг “Реал” фойдасига тўртта хатосини исботлаб берди

Мадрид шаҳрида чоп этиладиган As нашрининг ёзишича, “Барселона” раҳбарияти ҳакамлар “Реал”га ён босаётганини таъкидламоқда. Каталонияликлар махсус таҳлил ўтказиб, дастлабки тўртта турда турли ҳакамларнинг мадридликлар фойдасига ва “Барса” зиёнига қарор чиқарган вазиятларни аниқлади.

1-турда ҳакам Хесус Хиль Мансано Эдер Милитао қоида бузган вазиятда “Реал” дарвозасига пенальти бермади. “Барселона”нинг “Хетафе”га қарши ўйинида Сесар Сото Градо каталонияликларга пенальти тепиш имконини бермаган.

2-турда Хосе Мария Санчес Мартинес “Альмерия” билан баҳсда Жуд Беллингем жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнаган вазиятни инобатга олмади. Алехандро Муньис Руис эса “Барселона”га “Кадис” билан бўлган баҳсда иккита пенальти қўйиб бермади.

3-турда Исидро Диас де Мера “Сельта”нинг мадридликларга урган голини инобатга олмади. Каталонияликларнинг “Вильярреал” билан беллашувида Алехандро Эрнандес рақибнинг оффсайддан киритган голини ҳисобга олди.

4-турда Марио Мелеро Лопес Хоселунинг “Хетафе”га оффсайддан урган голини тўғри, деб топди.

“Реал” Испания чемпионатида дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида ғолиб чиққан ягона жамоа сифатида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” ҳакамларнинг “Реал” фойдасига тўртта хатосини исботлаб берди