date
views 283

Макрон Париждаги Олимпиадада Россия байроғи бўлишига қарши чиқди

Макрон Париждаги Олимпиадада Россия байроғи бўлишига қарши чиқди

Фото: Nicolas Briquet/SOPA Images

Франция президенти Эммануэл Макрон Россия делегациясининг 2024 йилда Париждаги Олимпиада ўйинларида иштирок этишига қарши чиқди.

«Париждаги Олимпия ўйинларида Россия байроғи бўлиши мумкин эмас. Россияга Олимпиадада ўрин йўқ», — деди Макрон L'Equipe газетасига берган интервьюсида.

Унга кўра, россиялик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларидаги индивидуал иштироки ҳақида қарор чиқариш ҳуқуқи Халқаро олимпия қўмитасида қолади.

«Олимпия олами қарор қилиши керак бўлган асосий савол - бу россиялик спортчиларга қандай жой бериш керак, улар баъзан бутун умр шунга тайёрланади, энди эса режим қурбони бўлиши мумкин», деди президент.

Макрон, шунингдек, россиялик спортчиларнинг Франция пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиши масаласини сиёсийлаштирмаслик кераклигини таъкидлади.

13 июл куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот хизмати 26 июл куни 203 та Миллий олимпия қўмитасига 2024 йилги Олимпия ўйинларига таклифнома юборишини маълум қилди. Шу билан бирга, Россия ва Беларус Олимпия қўмитаси бунга киритилмаган. Худди шундай қарор Украинадаги можаро туфайли ХОҚ томонидан Россия ва Беларус спортига жорий қилинган санкциялар муносабати билан ҳам қабул қилинди.

Париж 2024 йил 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Аммо футбол ва регби мусобақалари 24 июлда, гандбол мусобақаси эса 25 июлда бошланади.

Уч ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида 32 спорт тури бўйича 329 та совринлар тўплами ўйналади. Унда 206 та Миллий олимпия қўмиталари ва қочоқлар олимпия терма жамоаси иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макрон Париждаги Олимпиадада Россия байроғи бўлишига қарши чиқди