Эртага, 9 сентябрь куни, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Ўйин Сент-Луис шаҳридаги “CityPark” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тонгги соат 03:30 да бошланади.
Ўртоқлик ўйинини "Спорт" телеканали орқали томоша қилиш мумкин. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сент-Луисда машғулот ўтказди.

Ўзбекистон жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади
Маълумот учун, АҚШ миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллайди. Мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги илк ўзаро ўйин ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар