date
views 321

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Гонгконг дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Гонгконг дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи2-тури доирасида Гонгконг - Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ўта йирик 10:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртларимиз сафида голларни Норчаев (хет-трик), Файзуллаев, Одилов (пенальти), Раҳмоналиев (пенальти), Ман Йип Чеук (автогол) ва Ҳошимов (хет-трик) муаллифлик қилди.

Шу тариқа, олимпиячиларимиз бу турдаги ажойиб ғалаба эвазига турнир жадвалида яна 1-ўринга чиқиб олди. Навбатдаги 3-тур ўйини 12 сентябрь куни 19:00 да Эрон термасига қарши бўлиб ўтади.

U-23 Осиё Кубоги саралаши

2-тур

Гонконг – Ўзбекистон 0:10

Голлар: 0:1 — 6, Ҳусайн Норчаев, 0:2 — 25, Аббос Файзуллаев, 0:3 — 28, Алишер Одилов, 0:4 — 57, Умарали Раҳмоналиев, 0:5 — 59, Ҳусайн Норчаев, 0:6 — 68, Ҳусайн Норчаев, 0:7 — 74, Йип Чеук (автогол), 0:8 — 83, Улуғбек Ҳошимов, 0:9 — 88, Улуғбек Ҳошимов, 0:10 — 90+4, Улуғбек Ҳошимов.

Гонконг: 1.Нг Ваи, 3.Ли Лок (13.Прабҳат Гурунг, 64), 4.Леунг Яу, 5.Чанг Юн, 6.Йип Чеук, 7.Лау Кван, 8.Ченг Чун, 9.Лау Ка, 12.Лам Лок (16.Чун Нго, 64), 14.Ю Жессе (15.Лаи Хо, 72), 23. Корани Крисна (2.Лав Чеук, 80).

Захира: 18.Майкл Ван, 19.Понг Чеук, 10.Ичикава Соҳго, 11.Вонг Ҳо, 17.Йим Каи, 21.Ҳо Лунг, 22.Тсанг Эллисон .

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов (с), 3.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 8.Иброҳим Ибрагимов (10.Жасур Жалолиддинов, 46), 11.Отабек Жўрақўзиев (20.Руслан Жиянов, 46), 14.Аббосбек Файзуллаев (7.Ҳожимат Эркинов, 71), 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (9.Улуғбек Ҳошимов, 71), 22.Алишер Одилов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одил Абдумажидов, 13.Маҳмуд Маҳамаджонов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Диёр Холматов, 23.Абдурауф Бўриев.

Огоҳлантириш: Йип Чеук (42)

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Гонгконг дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди