date
views 125

Умарали Раҳмоналиев: "Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик"

Умарали Раҳмоналиев: "Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик"

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Умарали Раҳмоналиев баҳс ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Умарали Раҳмоналиев: "Бизни майдондан, уйдан қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтамиз. Қандай ҳисоб бўлишидан қатъий назар, ҳаёлимизда 0:0 деб ўйладик. Максимал йирик ҳисобда ғалаба қозонишга интилдик. Навбатдаги баҳс Эрон билан. Ушбу учрашувдан олдин максимал натижага эришишни хоҳладик".

- Мураббийлар томонидан ҳисобни ўта йирик кўринишга келтириш борасида кўрсатмалар берилдими?

- Рақибни яхши ўрганиб чиққан эдик. Баҳсгача Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини кўриб, уларнинг кучсиз томонига зарба беришга уриндик.

- Эронга қарши баҳс осон бўлмайди...

- Эронга қарши учрашувлар доимо қийин бўлган. Биз фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умарали Раҳмоналиев: "Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик"