date
views 251

Улуғбек Хошимов: “Ўйлайманки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади”

Улуғбек Хошимов: “Ўйлайманки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади”

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Улуғбек Хошимов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Аввалбор ассалому алайкум. Бугунги баҳсда ўнта гол урамиз деб ўйламагандик. Чунки Гонконгнинг ўйинларини яхшилаб кўрдик ва бугунги рақибларимиз Афғонистондан устунроқдек туйилганди. Натижадан хурсандмиз, голларимизни барчасини мухлисларга бағишладик. Мухлислар бизни қўллаб қувватлашда давом этишларини сўраб қолган бўлардим. Уларга катта раҳмат айтаман.

Эронга қарши ўйин ҳақида...

Эроннинг барчамиз яхши биламиз. Эрон Осиёнинг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Ўйламанки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади. Чунки ҳар икки жамоа ҳам кучли. Бу баҳсни барча кутмоқда. Бўлажак баҳсда мухлисларни келиб, қўллаб қувватлашларини истайман" - дейди Ҳошимов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Хошимов: “Ўйлайманки, Эронга қарши баҳс бугунги ўйиндан анча қизиқроқ бўлади”