date
views 455

Япония Германияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Япония Германияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Япония - Германия учрашуви бўлиб ўтди ва унда осиёликлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 11-дақиқада Ито ҳисобни очган бўлса, 19-дақиқада Сане имкониятларни тенглаштириб қўйди. Орадан кўп ўтмай Уэда жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин сўнггида Асано ва Танакалар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Германияни олдинда Францияга қарши ўртоқлик баҳси кутмоқда.

Германия – Япония 1:4 (1:2, 0:2)

Голлар: 0:1 – 11 Ито, 1:1 – 19 Сане, 1:2 – 22 Уэда, 1:3 – 90 Асано, 1:4 – 90 Танака.

Германия – тер Стеген, Рюдигер, Зюле, Шлоттербек (Гозенс, 64), Гюндоган, Джан (Гросс, 64), Виртц (Брандт, 73), Киммих, Хавертц (Мюллер, 73), Сане, Гнабри (Шаде, 81).

Япония – Осако, Сугавара (Хасиока, 84), Итакура, Томиясу, Ито, Эндо, Камада (Танигути, 59), Морита (Танака, 75), Митома (Доан, 84), Ито (Кубо, 75), Уэда (Асано, 59).

Огоҳлантиришлар: Зюле (25), Итакура (52), Гозенс (66).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония Германияни йирик ҳисобда мағлуб этди