date
views 208

Расман: Германия термаси устози Ханс-Дитер Флик истеъфога чиқарилди

Расман: Германия термаси устози Ханс-Дитер Флик истеъфога чиқарилди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик истеъфога чиқарилди. Германия футбол иттифоқи жамоанинг ёмон натижалари сабаб 58 ёшли мураббий билан хайрлашишга қарор қилди.

Флик Германия терма жамоаси билан сўнгги 5 та ўйинда 4 мағлубият ва битта дуранг қайд этганди. Кеча жамоа Японияга йирик ҳисобда ютқазди.

Франция терма жамоасига қарши ўйинда Германияни терма спорт директори Руди Феллер бошқаради.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод Юлиан Нагельсманн бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Германия термаси устози Ханс-Дитер Флик истеъфога чиқарилди