date
views 482

Руди Феллер Японияга учралган мағлубиятдан кейин: "Бу шармандалик"

Руди Феллер Японияга учралган мағлубиятдан кейин: "Бу шармандалик"

Руди Феллер Германия термасининг Японияга 1:4 ҳисобида учраган мағлубиятини шармандалик деб баҳолади.

"Ҳали ҳам шокдаман. 1:4 ҳисобидаги мағлубият - бу шармандалик. Ўзимизга тўғри баҳо бериш ва жамоанинг келажагини ўйлаш вақти келди.

Ҳозиргина Ханс билан гаплашдим, у ғазаб отига минган. Ҳозир тинчланиб олиш пайти. Эртага нималар бўлганини гаплашиб олиш керак. Бу барчанинг олдида уятли иш бўлди.

Францияга қарши ўйинда бундай қилиш ярамайди. Биз - Германия. Сешанба куни биздан ҳеч ким қўрқмайди. Лекин жамоадаги барча футболчилар топ-клубларда ўйнашади", - деди Германия термаси спорт директори.

Францияга қарши ўртоқлик ўйини 12 сентябрь куни ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Руди Феллер Японияга учралган мағлубиятдан кейин: "Бу шармандалик"