Мексика ва Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳси 3:3 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди.
Дастлаб, 18-дақиқада Бобир Абдихолиқов боши билан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Рауль Хименес имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида эса Азизбек Турғунбоев ватандошларимизни олдинга олиб чиқди.
Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мексикаликлар 2 та гол урди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Отабек Шукуров супер голи билан жамоани қутқариб қолди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар