date
views 333

Ҳусанов дебютини амалга оширган баҳсда "Ланс" мағлубиятга учради

Ҳусанов дебютини амалга оширган баҳсда "Ланс" мағлубиятга учради

Франция чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Ланс" - "Мец" баҳси меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 37-дақиқасида Асоро боши билан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувда бошқа гол урилмади ва ҳисоб 0:1 ҳолида тугади. Мазкур учрашувда Абдуқодир Ҳусанов дебютини амалга оширди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Ланс" турнир жадвалида 17-ўринга тушиб кетди.

Ланс – Метц 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 37 Асоро.

Ланс – Самба, Агиляр (Франковски, 63), Гради, Данзо, АБДУҚОДИР Ҳусанов (Диуф, 72), Мачадо (Мауасса, 63), Томассон, Фюльжени (Саид, 63), Абдул-Самед, Сотока, Ваи (Гилавоги, 73).

Метц – Укиджа, Куао, Эрей, Канде, Юдоль, Камара (Маига, 73), Ндорам, Сабали (Жан-Жак, 73), Ндюкиди, Эступиньян (Элизор, 62), Асоро (ван ден Керкхоф, 62).

Огоҳлантиришлар: Асоро (33), Канде (64), Ваи (64).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусанов дебютини амалга оширган баҳсда "Ланс" мағлубиятга учради
-->