ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - ОКМК ўйинидан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида Карим Бензема ҳам иштирок этди ва ўз фиркларини билдириб ўтди.
"Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва бунга тайёрмиз. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Ушбу баҳсда қайдномадан жой олиб, жамоага ёрдам беришни истайман. Мени фақатгина Осиё чемпионлар лигаси қизиқтиради", - деди франциялик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" - ОКМК ўйини Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар