date

Аббосбек Файзуллаев ғалабадан сўнг пенальти тепиши, мухлислар ва бошқалар ҳақида гапирди

Аббосбек Файзуллаев ғалабадан сўнг пенальти тепиши, мухлислар ва бошқалар ҳақида гапирди

ЦСКА ярим ҳимоячиси ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев Россия Кубоги доирасидаги "Сочи" билан баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ажойиб ўйин бўлди. Беллашув жанговар руҳда ўтди ва икки жамоа охиригача курашди. Мухлисларга раҳмат айтаман, улар бизни сўнггигача қўллаб туришди. Барчани ғалаба билан табриклайман!

Ўз уйимиздаги иккинчи ўйинимни ўтказдим. Томошабинлар охиригача қўллашди ва биз ғалаба қозондик.

Пенальти тепишимни тайинлашганди. Лекин ўзим ҳам тепишни хоҳладим, ишончим юқори эди.

Ҳозир жамоадаги барча билан алоқам яхши. Клубга биринчи келганимда Саша билан кўп гаплашардим. У фарзандли бўлгани учун оиласининг олдига кетган. Уни табриклайман. Қолаверса, бугун мен ҳам жиянли бўлдим.

Сашадан ташқари, Глеб, Кисляк, Лукин ва умуман барча билан яхши алоқадаман, - деди Аббосбек Файзуллаев.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаев ғалабадан сўнг пенальти тепиши, мухлислар ва бошқалар ҳақида гапирди